Ўзбекистонда чет эл валютасидан фойдаланиш муддати узайтирилди

Қўшилди: 28 декабр 2016 10:00
Кўрилди: 349
Комментарии: 0
Ўзбекистонда чет эл валютасидан фойдаланиш муддати узайтирилди
Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги ПФ-4891-сонли фармони билан 1995 йил 27 июнидаги «Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички конвертациясини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига ўзгартишлар киритилди. Бу ҳақда, «Norma.uz»га асосланиб, «Anons.uz» хабар бермоқда.
Киритилган тузатишга мувофиқ, ваколатли банклар томонидан мижозларнинг мурожаатларига биноан сотиб олинган чет эл валютасидан фойдаланиш муддати 7 кундан 15 иш кунига узайтирилди. Шундан сўнг у қайтадан сотилиши талаб этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 декабридаги 409-сонли қарорига биноан қуйидаги ҳужжатларга тегишли ўзгартишлар киритилди:
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 245-сонли қарори;
Биржадан ташқари валюта бозорида чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 июлдаги 294-сонли қарори билан тасдиқланган).