Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 2017 йилда концерт бермайди

Қўшилди: 22 декабр 2016 21:30
Кўрилди: 818
Комментарии: 0
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 2017 йилда концерт бермайди
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 2017 йилги мавсумда концерт бермайди. Daryo.uz'нинг ёзишича, бу ҳақда қўшиқчининг матбуот котиби Дилбаҳор Худойбердиева журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.
«Озодбек Назарбеков чиндан ҳам 2017 йилда концерт дастури бермайди, бу борада танаффус қилади», — деб гап-сўзларга ойдинлик киритган қўшиқчининг матбуот котиби.
Деярли бир ойга яқин вақт давомида мухлислари билан юзма-юз кўришишни одат қилган халқ артистининг тўсатдан бундай фикрга келишига сабаб нима, деб берилган саволга Худойбердиева шундай жавоб қайтарди:
«Назарбеков сўнгги йилларда тақдим этган концертларининг барчасида юз фоиз жонли ижрода куйлади, кучли босим билан меҳнат қилди. Бу эса ўз таъсирини кўрсатди, унда ҳам руҳий, ҳам жисмоний томондан толиқишлар бўлди».
Қайд этиш керак, Озодбек Назарбеков «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан ташкил этилган «Мавсум хитлари» концерт дастурида қатнаша олмаган, икки кундан сўнг эса Туркманистондаги концертда чиқиш қилганди.
«‘Мавсум хитлари’ тақдирлаш маросимида иситмаси кўтарилиб кетгани учун иштирок эта олмади. Бироқ Туркманистондаги концертга бориши олдиндан белгилаб қўйилгани учун, бетоб бўлишига қарамай уни ўтказиб қайтди», — деб вазиятга тушунтириш берган қўшиқчининг матбуот котиби.