Япония БМТнинг қочоқларга ёрдам дастурлари учун 500 млн доллар ажратди

Қўшилди: 22 декабр 2016 12:30
Кўрилди: 588
Комментарии: 0
Япония БМТнинг қочоқларга ёрдам дастурлари учун 500 млн доллар ажратди
Япония бош вазири Синдзо Абэ БМТнинг муҳожирлар, биринчи галда Сурия қочоқларига ёрдам дастурлари учун 500 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маблағ Японияда 31 мартгача чўзиладиган жорий молиявий йилда ажратилади. Ёрдам ўз ҳудудида Сурия ва бошқа мамлакатлардан келган қочоқларни қабул қилаётган давлатларга БМТ каналлари орқали юбориш мўлжалланмоқда.
Шунингдек, Япония расмийлари вакцинация ва юқумли касалликларга қарши курашнинг бошқа чоралари учун 330 миллион доллар ажратишга ҳам қарор қилди.