Туркия ИИВ Россия элчисининг қотилини номини маълум қилди

Қўшилди: 21 декабр 2016 11:00
Кўрилди: 753
Комментарии: 0
Туркия ИИВ Россия элчисининг қотилини номини маълум қилди
Анқарада Россия элчиси Андрей Карлов ўлдирилгани ҳақида аввал хабар бергандик. Аниқланишича, россиялик элчини 1994 йилда туғилган полиция ходими Мевлют Мерт Алтинташ ўлдирган. 
Ушбу маълумотни Туркия ИИВ раҳбари Сулейман Сойлу берди. "Интерфакс"нинг аниқлаштиришича, РФ элчисининг Анқарадаги қотили полиция мактабини тамомлаган.
ТАСС маълумотларига кўра, Туркия прокуратураси қотилнинг ва унга тегишли одамларнинг уйида тинтув ишларини бошлаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, айни дамда Туркия полицяси қотилнинг онаси ва синглисини қўлга олган. Россия Россиянинг Туркиядаги элчиси ўлдирилишини теракт сифатида баҳоламоқда, бу ҳақда ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълумот берди.
Теракт замонавий санъат Галереясида “Россия турклар нигоҳида” кўргазмасининг очилиш маросимида бўлиб ўтди.