Машинасига ўғри тушган Шароф Муқимов ўғрини дуо қилиб қўйишни мухлисларидан сўради

Қўшилди: 21 декабр 2016 10:00
Кўрилди: 734
Комментарии: 0
Машинасига ўғри тушган Шароф Муқимов ўғрини дуо қилиб қўйишни мухлисларидан сўради
Қўшиқчи Шароф Муқимовнинг Captiva’сига ўғри тушди. Бу ҳақда хонанда Instagram саҳифасида маълумот берди.
«Ҳурматли азизларим, ярим тунда машинамга тушган ўғрини бир дуо қилиб қўйинглар. Жиноят охиратда ҳам жазосиз қолмас», — деб ёзган Муқимов нолиётган смайлик қўйишни ҳам унутмади.
Суратда Captiva’нинг орқа ойнаси синдирилганини кўриш мумкин. Ўғрилар машинанинг ичидан нимани олиб қочганига ойдинлик киритилмаган.