Нуқсонли олмосдан дунёдаги энг кичик радио яратилди

Қўшилди: 20 декабр 2016 11:00
Кўрилди: 703
Комментарии: 0
Нуқсонли олмосдан дунёдаги энг кичик радио яратилди
Гарвард муҳандислик ва амалий фанлар мактаби (SEAS) олимлари гуруҳи пушти ранг олмосдан дунёдаги энг кичкина радиоприёмникни яратди. Бу ҳақда Motherboard хабар бермоқда.
Ускуна ўзига хос эффект — NV-марказ туфайли ишлайди. Ушбу қўшилма углерод атомларидан бири азот билан алмаштирилганда олмоснинг кристалл панжарасида ҳосил бўлади.
Мини-радио классик намуналарига хос барча асосий унсурларга эга — қувват манбаи, приёмник, электромагнит тўлқинларини электр токига айлантирувчи мослама, тюнер ва динамик.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ускуна жуда бақувват ва ҳар қандай шароитда ишлаши мумкин.