Анқарада Россия элчиси ўлдирилди

Қўшилди: 20 декабр 2016 10:00
Кўрилди: 669
Комментарии: 0
Анқарада Россия элчиси ўлдирилди
Анқарадаги Замонавий санъатлар марказида расм кўргазмаси очилиш маросимида Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловга суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар бермоқда.
Очилиш маросимида сўзга чиққан Андрей Карловга қарата номаълум шахс ўқ узди. Элчи ўқ еб йиқилгач, жиноятчи ҳавога қарата ўт очди, бу вақт ичида кўргазмага ташриф буюрганлар ташқарига қочиб чиқди.
Махсус мўлжал полиция бўлинмалари бино атрофини ўраб олди. Мухбирларнинг хабарига кўра, отишма бошланиб кетиб, 15–20 марта ўқ овози эшитилди. 25 дақиқа давом этган отишмадан сўнг суиқасд уюштирган жиноятчи отиб ўлдирилгани маълум қилинди. Аммо у Россия элчисини ҳам ўлдириб улгурган эди, деб хабар беради нашр.
Жиноятчи араб ва турк тилларида гапиргани айтилмоқда. Жумладан, у «Бу ердан соғ чиқмайман, менга яқинлашманг» деб бақирган.