2016 йилда “юлдуз”ларнинг энг шов-шувли ажримлари

Қўшилди: 15 декабр 2016 14:00
Кўрилди: 803
Комментарии: 0
2016 йилда “юлдуз”ларнинг энг шов-шувли ажримлари
“Газета.Ru” нашри 2016 йилда машҳур юлдузларнинг энг шов-шувли ажримларини эълон қилди
Матбуот томонидан Бред Питт ва Анжелина Жолининг ажрашуви энг шов-шувли ажрим бўлиб, рўйхатда биринчи ўринни эгаллади. Улар ҳамон болаларга ким  васийлик қилиши ҳақида бир қарорга келолгани йўқ. 
Эмбер Херд ва Жонни Деппнинг ажрашуви ҳам ОАВлар эътиборидан четда қолмади.  Эрининг зўравонлиги туфайли ажрашишга қарор қилган Эмбер Херднинг ҳаракати катта жанжалга сабаб бўлди. 
2016 йилда мустаҳкам оила бўлиб туюлган  актриса Кейт Бекинсейл ва режиссёр Лен Уайзман, актёрлар Наоми Уоттс ва Лив Шрайбер, Дайан Крюгер ва Жошуа Жексонларнинг оиласи ҳам дарз кетди. 
Хонанда Тейлор Свифт ва актёр Том Хиддлстонларнинг қисқа муддатли ишқий муносабатлари  ҳақида ҳам кўплаб мақолалар чоп этилди. Баъзи нашрлар буни шунчаки пиар, деб изоҳлади.
Бу йил хонанда Леди Гага ҳам актёр Тейлор Кинн билан ажрашди. Ўз навбатида актриса Дрю Берримор ҳам турмуш ўртоғи Уилл Копельман билан ажрашаётганлигини маълум қилди.
Бундан ташқари, актёр Тоби Магуайр рафиқаси Женнифер Мейер билан, актёрлар Жеймс Макэвой эса Энн-Мари Дафф билан ажрашди.
Умуман олганда 2016 йил машҳурларнинг “юлдузли” ажрашувлар мавсуми бўлди.