Буюк Британиядаги “арвоҳ поездлар”

Қўшилди: 15 декабр 2016 12:00
Кўрилди: 665
Комментарии: 0
Буюк Британиядаги “арвоҳ поездлар”
Буюк Британияда ҳеч ким фойдаланмайдиган поезд йўналишлари  ҳам мавжуд, улар “арвоҳ поездлар” деб аталади, дея хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Темирйўл транспорти соҳаси эксперти Марк Смитнинг маълумот беришича, “арвоҳ” поездлардан воз кечиш компания учун ўта зарар экан. Чунки бундай йўналишли поездлар қатновини расман бекор қилиш учун катта маблағ талаб этилади. Шунинг учун темирйўл ходимларига йўловчисиз, фақат ёлғиз машинисти бўлган поездлар қатнови арзонга тушади. Улар юрадиган масофа ҳам узоқ эмас, масалан, Сталибриждан Манчестрга қатнайдиган поезд бор-йўғи 13 километр йўл босади.
Баъзан бундай поездларда сайр қилишни истовчи одамлар ҳам топилади, улар “арвоҳ поездлар”нинг ягона йўловчисига айланади.