Дунё бўйича энг оммабоп автомобиль ранглари маълум қилинди

Қўшилди: 13 декабр 2016 13:00
Кўрилди: 884
Комментарии: 0
Дунё бўйича энг оммабоп автомобиль ранглари маълум қилинди
Американинг Axalta Coating Systems фирмаси дунё бўйича энг оммабоп автомобиль рангларини аниқлаш учун ўтказган тадқиқот натижаларини чоп этди. Бу ҳақда Motor хабар бермоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, охирги вақтларда кузови ёрқин рангли машиналарнинг яна урф бўлиши кузатилмоқда.
Тадқиқотга кўра, оқ ранг дунё бўйича энг оммабоплигича қолмоқда. Янги харид қилинган машиналарнинг ўнтадан тўрттаси айнан шу рангга бўялган.
Дунё бўйича энг оммабоп автомобиль ранглари:
1-ўрин: Оқ (37 фоиз)
2-ўрин: Қора (18 фоиз)
3-ўрин: Кул ранг (11 фоиз)
4-ўрин: Кумуш ранг (11 фоиз)
5-ўрин: Қизил (6 фоиз)
6-ўрин: Кўк (6 фоиз)
7-ўрин: Жигар ранг/сарғиш (6 фоиз)
8-ўрин: Сариқ (3 фоиз)
9-ўрин: Яшил (1 фоиз)
10-ўрин: Бошқа ранглар (1 фоиз).