Америкалик таҳлилчилар НАТО ва Россиянинг қуролларини таққослаб кўрди

Қўшилди: 13 декабр 2016 12:00
Кўрилди: 696
Комментарии: 0
Америкалик таҳлилчилар НАТО ва Россиянинг қуролларини таққослаб кўрди
АҚШнинг The National Interest ҳарбий-сиёсий журнали НАТО мамлакатлари ҳамда Россияда мавжуд бештадан энг хавфли қурол ҳақида ёзди. Мақола муаллифлари устунлик ким томонда эканлигини шу йўл билан аниқлашга уриниб кўрди, деб хабар беради «ТАСС».
Уларнинг фикрича, альянс фақат эскирган қурол-яроғ соҳиби бўлган рақиблардан устун келмоқда. Муаллифлар НАТО Россия сингари яхши тайёргарлик ва ҳужум имкониятларига эга, замонавий техникаси бор рақибларга қарши чиқса қандай салоҳият намойиш этиши мумкинлигига қизиқиб кўрди.
Хулоса ўрнида таҳлил муаллифлари бирор тараф яққол устунликка эга эмаслигини ҳамда НАТО ва Россия қуроллари фақат тутиб турувчи куч сифатида ишлатилишини айтиб ўтди.
Охирги маълумотларга қараганда, Россия қўшинларини замонавий қурол-яроғ билан таъминланиш даражаси 2016 йил учинчи чораги якунларига кўра 48,1 фоизни ташкил қилди. 2020 йилга қадар бу кўрсаткични 70 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.