БМТнинг янги бош котиби Бош Ассамблея олдида қасамёд қилди

Қўшилди: 13 декабр 2016 10:00
Кўрилди: 624
Комментарии: 0
БМТнинг янги бош котиби Бош Ассамблея олдида қасамёд қилди
БМТнинг янги бош котиби, Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерриш ташкилот Бош Ассамблеяси сессияси чоғида тўққизинчи бош котиб сифатида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тантанали йиғилиш чоғида Гутерриш қўлини БМТ йўриқномасига қўйганча алоҳида давлатлар эмас, ташкилот манфаатлари йўлида хизмат қилишга қасамёд этди.
Бош Ассамблея минбарида у билан бирга амалдаги бош котиб Пан Ги Мун ҳамда Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо бўлган мамлакатлар вакиллари турган эди.
Гутерриш 13 октябрь куни ташкилот бош котиби этиб тайинланди. Сессия давомида амалдаги бош котиб Пан Ги Мунга 10 йиллик фаолияти учун миннатдорчилик билдирди. 2017 йил 1 январидан унинг ўрнини Гутерриш эгаллайди.