Курд жангарилари Истанбулдаги терактлар учун жавобгарликни зиммасига олди

Қўшилди: 12 декабр 2016 10:00
Кўрилди: 687
Комментарии: 0
Курд жангарилари Истанбулдаги терактлар учун жавобгарликни зиммасига олди
«Курдистон озодлиги қирғийлари» радикал ҳаракати расмий сайтида жойлаштирган баёнотида Истанбулда содир этилган терактлар учун жавобгар эканлигини тан олди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Террорчилар уларнинг нишони оддий фуқаролар эмас, балки полициячилар бўлганини билдирди.
Охирги маълумотларга қараганда, портлаш қурбонлари сони 38 кишини ташкил этади. Бундан ташқари, Туркияда миллий мотам эълон қилинди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Қозоғистонга ташрифи бекор қилинди.