Истанбулдаги портлаш қурбонлари сони 40 кишига яқинлашди

Қўшилди: 11 декабр 2016 17:40
Кўрилди: 643
Комментарии: 0
Истанбулдаги портлаш қурбонлари сони 40 кишига яқинлашди
Портлашлар Истанбулда маҳаллий вақт билан 10 декабрь, шанба куни тахминан 22:30 да (Тошкент вақти билан 11 декабрь 00:30 да) Vodafone Arena стадионининг шимоли-ғарбий девори ёнидан ўтган йўлда ҳамда арена яқинидаги боғда юз берди. Йўлда полиция махсус топшириқли бўлинмалари ўтирган автобус яқинида портловчи моддалар билан тўлдирилган машина портлатиб юборилди. Бир неча сониядан сўнг боққа худкуш террорчи ҳужум қилди.
Теракт муносабати билан мамлакатда миллий мотам эълон қилинди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Истанбулда рўй берган қўш портлаш қурбонлари сони 38 кишига етган. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу баёнот берди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
«Афсуски, Истанбулдаги терактда ҳалок бўлган фуқароларимиз сони 38 кишига етди. Улардан 30 нафари полициячилардир. 155 киши шифохоналарда даволанмоқда. Бу ҳужумга Курдистон ишчи партияси алоқадорлигини кўрсатувчи далиллар бор», — деди Сўйлу.
Терактда алоқадорликда гумонланиб 13 киши қўлга олинган.