"ФИФА бош котиби футбол ҳақида ҳеч нарса билмайди"

Қўшилди: 11 декабр 2016 16:00
Кўрилди: 624
Комментарии: 0
"ФИФА бош котиби футбол ҳақида ҳеч нарса билмайди"
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) бош котиби Фотима Самура футбол ҳақида ҳеч нарса билмайди. Федарациянинг собиқ президенти Йозеф Блаттер Франциянинг Le Monde газетасига берган интервьюсида шундай фикр билдирди,деб хабар беради «ТАСС».
ФИФАнинг май ойида Мексикада бўлиб ўтган конгрессида ташкилотнинг янги президенти Жанни Инфантино Самурани федерация бош котиблигига тасдиқлади. У мазкур лавозимни эгаллаган илк аёл бўлди.
Интервьюда Блаттер Инфантинонинг фаолиятини кескин танқид қилди.
«Ҳар икки ҳафтада у янги дастурни таклиф этади. Масалан, футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган жамоалар сонини 40 ёки 48 тага етказиш ҳақида. Ҳозирги 32 жамоадан иборат формат асли ўзи яхши. Очиғини айтганда, бош котиб Фотима Самура футбол ҳақида ҳеч нарса билмайди», — таъкидлади Блаттер.