Samsung АҚШда барча Galaxy Note 7 ларни ўчириб қўяди

Қўшилди: 11 декабр 2016 15:00
Кўрилди: 593
Комментарии: 0
Samsung АҚШда барча Galaxy Note 7 ларни ўчириб қўяди
Samsung АҚШда барча Galaxy Note 7 смартфонларини мажбурий тарзда ўчиради, деб ёзади «РБК». Компания махсус дастурий таъминотни чиқаради, у қурилмани «бефойда темир бўлаги»га айлантиради.
NBC телеканали Samsung баёнотига таяниб маълум қилишича, янгиланма телефоннинг қувват олиш, шунингдек, мобил тармоқларга уланиш имкониятини блоклаб қўяди. Бу смартфонларни «мобил қурилма сифатида ишлаш» имкониятини бутунлай маҳрум қилади.
Дастурий таъминот телефонларга 19 декабрда тарқатилади.