Apple’нинг битта дўконида содир этилган иккита ўғриликка 25 секунд вақт сарфланди

Қўшилди: 10 декабр 2016 11:00
Кўрилди: 591
Комментарии: 0
Apple’нинг битта дўконида содир этилган иккита ўғриликка 25 секунд вақт сарфланди
Apple’нинг Сан-Францискодаги битта дўконига тўрт кун фарқ билан икки жиноий гуруҳ ўғриликка тушди. Талончиликларга сарфланган умумий вақт 25 секундни ташкил этди, деб хабар беради TJournal.
Ҳар бир ўғрилик ўн икки секунддан давом этди. Икки ҳолатда ҳам жиноятчилар бинога кириб, қўлига илинган ускуналарни олиб кетди.
Илгари Apple компанияси жиноятчиларга техника ўғирлаш имконини бермайдиган хавфсизлик кабелларидан фойдаланар эди. Ҳозир компания Find my iPhone сервиси ёрдамида ускунани масофадан туриб ўчириб қўйиш имкониятини жорий этган.