Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировнинг қўшиқлари давлат телеканалларига қайтгани маълум қилинди

Қўшилди: 10 декабр 2016 10:00
Кўрилди: 677
Комментарии: 0
Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировнинг қўшиқлари давлат телеканалларига қайтгани маълум қилинди
Анча йиллардан буён давлат телеканалларида кўринмайдиган санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров ва «Ялла» ансамблининг қўшиқлари телеканаллар эфиридан ўрин олишни бошлаган. Бу ҳақда «Қалампир» хабар берди.
Аввалроқ Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тасарруфидаги телеканаллар Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг қўшиқларини эфирга узатаётгани нашр томонидан маълум қилинганди.
Манба Фаррух Зокиров 70 ёшни қарши олган бўлса ҳам, ҳамон тўй ва тадбирларда фаол эканига урғу берган. Шунингдек, унинг қачон сўнгги бор ТВга чиққани-ю, «Ялла» охирги концертини қачон тақдим этганини кўпчилик эслай олмаслигини қайд этган.
Айтилишича, Фаррух Зокиров ва Юлдуз Усмонова концерт бериш учун тайёргарлик кўрмоқда.