Forbes тарихдаги энг сердаромад спортчилар рейтингини эълон қилди

Қўшилди: 08 декабр 2016 10:00
Кўрилди: 304
Комментарии: 0
Forbes тарихдаги энг сердаромад спортчилар рейтингини эълон қилди
Forbes журнали тарихдаги энг сердаромад спортчилар рейтингини тузиб чиқди, деб хабар бермоқда «РБК». Рейтингдан фаолиятини якулаган спортчилар ҳам ўрин олган.
Forbes талқини бўйича баскетболчи Майкл Жордан тарихдаги энг сердаромад спортчи деб топилди. Жордан спортчилик фаолияти давомида 1,7 миллиард доллар ишлаган.
Иккинчи ўрин гольфчи Тайгер Вудсга насиб қилди. Унинг даромади 1,65 миллиардга баҳоланди. Учинчи поғонадан сентябрь ойида вафот этган гольфчи Арнольд Палмер жой олди. Марҳум спортчи фаолияти давомида 1,35 миллиард доллар даромад топган.
Кучли бешликка тегишли равишда гольфчи Жек Никлаус (1,15 миллиард доллар) ва «Формула-1» пойгасининг 7 карра чемпиони Михаэль Шумахер (1 миллиард доллар) якун ясади.
Дасталбки ўнликка, мос равишда, баскетболчи Коби Брайант (770 миллион доллар), боксчи Флойд Мейвезер (765 миллион доллар), гольфчи Фил Микелсон (760 миллион доллар), футболчи Дэвид Бекхэм (730 миллион доллар), баскетболчи Шакил O’Нил (700 миллион) кирди.