Bloomberg таҳлилчилари Европадаги сайловларни жаҳон барқарорлигига асосий таҳдид деб ҳисоблади

Қўшилди: 08 декабр 2016 11:00
Кўрилди: 618
Комментарии: 0
Bloomberg таҳлилчилари Европадаги сайловларни жаҳон барқарорлигига асосий таҳдид деб ҳисоблади
Дональд Трампнинг АҚШ президенти этиб сайланиши, шунингдек, Европада бўлиб ўтадиган сайловлар 2017 йилда жаҳондаги барқарорликка таҳдид солади. Bloomberg томонидан интервью қилинган 146 таҳлилчи шундай фикрга келди,деб хабар беради Meduza.
Жумладан, экспертлар фикрича, яқин уч йилда Евроиттифоқ давлатларидан Грецияда сиёсий беқарорлик кутилади. Бундан ташқари, Польша ва Буюк Британияда миллатчиларнинг мавқеи ошиши таҳдидли кўринмоқда.
Франция ва Германияда бўлиб ўтадиган сайловлар ҳам хавфли дея баҳоланмоқда. Экспертлар Буюк Британияда ҳам муддатидан илгари сайлов ўтказилиши мумкинлигини истисно этмаяпти.
Жаҳон барқарорлигига таҳдид солувчи иккинчи омил сифатида экспертлар АҚШ президентлигига Дональд Трампнинг сайланишини кўрсатди. Трампнинг йирик корпорациялардан олинадиган солиқни тушириш режалари ижтимоий ҳаётдаги барқарорликка жиддий зарба бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, экспертлар Трампнинг қатор сайловолди ваъдалари, жумладан, Мексика чегарасида девор қуриш режалари ҳеч қачон амалга оширилмаслигини тан олмоқда.
Ниҳоят, барқарорликка таҳдид сифатида Россия президенти Владимир Путиннинг ташқи сиёсати, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши, глобал кибер урушлар, Хитой раҳбариятидаги ўзгаришлар айтилди.