Кечаси айфонни қувватлантиришга қўйган қизнинг уйи ёниб кетди

Қўшилди: 06 декабр 2016 11:00
Кўрилди: 698
Комментарии: 0
Кечаси айфонни қувватлантиришга қўйган қизнинг уйи ёниб кетди
Шимолий Ульэслик 15 ёшли Кейтлин исмли қиз, келажакда қўлига смартфон олмаса керак, деб хабар беради “Nonbox.ru”  нашри.
Ўша куни кечқурун Кейтлин айфонини қувватлантиришга, каравотининг устига қўйиб, уйқуга кетди. Қувватлантирувчи қурилмадан чиққан учқун ёнғинга сабаб бўлди. Тез ёнувчи предметдан чиққан ёнғин бутун хонага тарқалди. Ёнғин шу даражада кучли бўлдики, энди Кейтлиннинг оиласи яқин кунларда ўз хонадонларига қайта олмайди. Бу ҳодиса бошқа одамнинг уйида ҳам рўй бериши мумкин эди, чунки ҳар биримиз ҳам айнан кечаси телефонимизни қувватлантиришга қўямиз. Ўт ўчирувчилар бригадаси ходимлари қизнинг ёнғиндан олдинги ва ёнғиндан кейинги ҳолатини ижтимоий тармоқларда намойиш этиб, барча ёнғин хавфсизлигидан огоҳлантирди.

Ўт ўчирувчилар шундай кучли ёнғиндан Кейтлиннинг оиласи омон қолганлигини мўъжиза, деб аташди. Мутахассисларнинг фикрича, уйни таъмирлаш учун камида 6 ой вақт ва катта маблағ керак бўлади. Энди улар вақтинча ижарада кун кечиришларига тўғри келади.
Бу воқеа барчамизни огоҳликка чорлаши лозим. Мобиль алоқа воситаларини назоратсиз, кечаси қувватлантиришга қўймасликка ҳаракат қилинг. Кейтлин уйсиз бўлса ҳам, жони омон қолди, бундай хато туфайли инсон ўз умрини ҳам бой бериши мумкин.