Ҳиндистоннинг хусусий компанияси 2018 йилда Ойга ўзиюрар қурилмани юборишни режалаштирмоқда

Қўшилди: 06 декабр 2016 10:00
Кўрилди: 581
Комментарии: 0
Ҳиндистоннинг хусусий компанияси 2018 йилда Ойга ўзиюрар қурилмани юборишни режалаштирмоқда
Ҳиндистондаги Team Indus хусусий компанияси 2018 йилда Ойга ўзиюрар қурилма жўнатиш ва тадқиқотлар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда TJournal хабар берди
Компания ракета элтувчини учириш юзасидан мамлакат коинот тадқиқотлари миллий агентлиги (ISRO) билан келишиб олишга улгурди. Бунинг учун компанияга 2017 йил 28 декабридан бошлаб 3 кун муддат берилади. Ой сатҳига коинот қурилмаси 2018 йил 26 январда қўниши лозим.
Парвозга 60 миллион доллар сарфланади. Бундан 20 миллиони университетлар ва хусусий тизимлардан олинади, қолган харажатларни ҳомийлар қоплайди.
Қўнгандан сўнг қурилма камида 500 метр юриши, ҳудудни фото ва видеога олиши ҳамда Ерга жўнатиши лозим. Агар мазкур шартлар бажарилса, Team Indus’га Google компаниясидан Google Lunar XPRIZE мукофоти ғолиби сифатида 30 миллион доллар тақдим этилади.