Ироқ ҳарбийлари Найнава вилоятида ИШИД «нефть вазири»ни йўқ қилди

Қўшилди: 05 декабр 2016 21:00
Кўрилди: 614
Комментарии: 0
Ироқ ҳарбийлари Найнава вилоятида ИШИД «нефть вазири»ни йўқ қилди
Ироқ хавфсизлик кучлари Найнава вилоятида ИШИД террорчи гуруҳининг «нефть вазири»ни йўқ қилди. Бу ҳақда аксилтеррор бошқармаси қўмондони генерал-лейтенант Абдулваҳҳоб ас-Саъдий баёнот берди, деб хабар қилади«ТАСС».
Қўмондоннинг баёнотига кўра, йўқ қилинган террорчининг лақаби Абу Аззам эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.