Forbes барча даврларнинг энг қимматбаҳо совғалари рейтингини тузди

Қўшилди: 04 декабр 2016 11:00
Кўрилди: 618
Комментарии: 0
Forbes барча даврларнинг энг қимматбаҳо совғалари рейтингини тузди
Россиялик миллиардер Роман Абрамович ўз рафиқаси Дарья Жуковага ҳадя этган совғалар Forbes журнали версияси бўйича ўнта энг қимматбаҳо совғалар рўйхатига кирди, деб ёзади «Газета.ru».
Барча даврларнинг энг қиммат ҳадялари рейтингида биринчи поғонани Сикхлар давлатининг сўнгги махаражаси Далип Сингх томонидан 1849 йилда Британия қироличаси Викторияга тақдим этилган 186 каратли «Кўҳинур» олмоси эгаллади.
Иккинчи ўринда Франция 1770 йилларда АҚШ мустақиллиги учун олиб борилган урушда АҚШга «ҳадя қилган» 20 миллиард доллар (ҳозирги пулга чақилганда) жойлашди. Журнал қайд этишича, бу йирик молиявий инқирозга ва Франция инқилобига олиб келган.
Учинчи поғонани эса 1917 йилда банкир Мортон Планк томонидан рафиқасига совға қилинган Cartier дур маржони банд этди. Ҳозирги мезонлар бўйича, заргарлик буюми 20 миллион доллар туради.
Кейинги ўринларни миллиардер Леонард Лаудер Метрополитен-музейга совға қилган 1,1 миллиардлик санъат коллекцияси, Абрамович Жуковага ҳадя этган юзлаб миллион долларлик санъат асарлари, актёр Ричард Бертоннинг рафиқаси Элизабет Тейлорга совғаси (68 каратли бриллиант), Шоҳ Жаҳон рафиқаси учун қурдирган Тожмаҳал ва бошқалар эгаллади.