Қутб доирасидаги 40 даражали қаҳратонда иссиқ чой ҳавога сепилса, нима бўлишини биласизми?

Қўшилди: 02 декабр 2016 13:00
Кўрилди: 710
Комментарии: 0
Қутб доирасидаги 40 даражали қаҳратонда иссиқ чой ҳавога сепилса, нима бўлишини биласизми?
Фанда ҳаво ҳарорати паст, совуқ бўлган жойда иссиқ сув музли кристаллга айланиши айтиб ўтилган, деб хабар беради “Nonbox.ru” нашри. 
Онтариолик фотосуратчи Майкл Дэвис айнан шу жараённи камерага муҳрлашга қарор қилди. У Қутб доирасидан 20 километр узоқликда, дўсти Маркуснинг қайноқ чойни 40 даражали совуқда ҳавога сочганини суратга олди.
“Дўстим Маркус билан қайноқ чой солинган термосни кўтарганча йўлга отландик ва манзилга етгач, қайноқ чойни ҳавога сепдик. Бу тасодифий кадрлар эмас. Мен ҳаво ҳароратини, шамолни ҳисобга олиб, ҳар бир кадрни шунга қараб режалаштирдим. Муз кристаллари орасидан қуёшни ҳам суратга олишни хоҳлагандим. Буни уддаладим!”, — деди Дэвис.