Nokia смартфони 2017 йилда тақдим этилади

Қўшилди: 02 декабр 2016 11:00
Кўрилди: 664
Комментарии: 0
Nokia смартфони 2017 йилда тақдим этилади
Android операцион платформасида ишлайдиган янги Nokia смартфони 2017 йилнинг биринчи ярмидан сотувга чиқарилади. Бу ҳақда, HMD Global хабарига асосланиб, «РБК» маълум қилди.
HMD Global компанияси Microsoft’дан телефон ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлинмани сотиб олган эди. Шунингдек, компания Nokia билан унинг брендидан 10 йил давомида фойдаланиш бўйича шартнома имзолади.
Бренднинг янги эгалари чиқарадиган илк смартфонлар D1 °C бўлиши мумкин. Улар икки вариантда чиқарилади: биринчи вариантда 5 дюймли дисплей, 13 мегапикселли камера ва 2 Гб оператив хотира, иккинчи вариантда эса 5,5 дюймли дисплей, 16 мегапикселли камера ва 3 Гб оператив хотира бўлади.
Nokia аппаратлар сотувга чиқарилишини 2017 йил февралида Барселонада ўтадиган Бутунжаҳон мобил конгрессида эълон қилиши мумкин.