Путин Россия ташқи сиёсатининг янги концепциясини тасдиқлади

Қўшилди: 02 декабр 2016 10:00
Кўрилди: 652
Комментарии: 0
Путин Россия ташқи сиёсатининг янги концепциясини тасдиқлади
Россия президенти Владимир Путин мамлакат ташқи сиёсатининг янги концепциясини тасдиқлади. Концепция матни ҳамда уни қабул қилиш тўғрисидаги тегишли фармон ҳуқуқий ахборот расмий порталида чоп этилди,деб хабар беради «РИА Новости».
Ҳужжатда кенг миқёсдаги халқаро масалалар, шу жумладан, АҚШ ва НАТО билан ўзаро муносабатларга, Суриядаги вазиятга эътибор қаратилади.
Бундан ташқари, концепцияда қуролланиш ҳажмини қисқартириш ҳамда Россиянинг бошқа давлатлар билан алоқаларини ривожлантириш юзасидан қарашлар ўрин олган.