Тошкентдаги бекатларга автобусларнинг келиш вақтини кўрсатадиган онлайн-таблолар ўрнатилмоқда

Қўшилди: 29 ноябр 2016 11:00
Кўрилди: 694
Комментарии: 0
Тошкентдаги бекатларга автобусларнинг келиш вақтини кўрсатадиган онлайн-таблолар ўрнатилмоқда
Тошкентдаги бекатларга автобусларнинг келиш вақтини онлайн кўрсатиб турувчи таблолар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Instagram’даги «Соғинч садоси» саҳифаси хабар берди.
Табло автобуслар ҳаракати ҳақидаги маълумотларни Tashbus мобил дастуридан олади. У бекатга келаётган автобуснинг йўналиш рақами, унинг қайси шоҳбекатдан йўлга чиққани, неча дақиқа ичида келиши ҳақидаги ахборотни экранга чиқаради.
«Соғинч садоси»да эълон қилинган сурат шаҳар 6-туғуруқхонаси олдидаги автобус бекатидан олинган. Саҳифанинг қўшимча қилишича, экранда яқин икки кунлик об-ҳаво маълумоти ҳам кўрсатилади.