Беҳаё суратлари тарқалган хонанда «Ўзбекнаво»га тушунтириш хати билан мурожаат қилди

Қўшилди: 29 ноябр 2016 10:00
Кўрилди: 1705
Комментарии: 0
Беҳаё суратлари тарқалган хонанда «Ўзбекнаво»га тушунтириш хати билан мурожаат қилди
Ўзбекистонлик хонандалардан бирининг беҳаё суратлари миллий шоу-бизнесни ёритиб боришга ихтисослашган журналистларга тарқатилди. Бу ҳақда «Sayyod.com» сайти Instagram’даги саҳифасида хабар берган.
Дастлаб нашр исми ошкор этилмаган бир хонанданинг беҳаё суратлари тарқалаётгани, хонанданинг ўзи: «Менинг бундай суратларим ҳеч қачон тарқалмайди, деб ўйлардим», қабилида фикр билдирганини эълон қилиб, тез орада батафсил суриштирув берилишини маълум қилган.
Бироз фурсат ўтганидан сўнг, сайт бу ҳақда батафсил ахборот бериш фикридан қайтгани, кимдир исми ошкор этилмаган хонандага қасд қилиб, унинг беҳаё суратларини ОАВ ходимларига тарқатаётгани тахмин этилаётгани ҳақида ёзиб чиққан.
«Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан ҳақиқатни билдириш учун у хонанда ‘Ўзбекнаво’га тушунтириш хати билан мурожаат қилмоқда», — дейилади «Sayyod.com»нинг Instagram’даги саҳифасида.
Ўзбек шоу-бизнесида фаолият олиб бораётган хонандаларнинг беҳаё ё номақбул суратлари тарқалиши ҳолатлари аввал ҳам кузатилган.