Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 18 сўм 66 тийинга ошди

Қўшилди: 29 ноябр 2016 09:00
Кўрилди: 761
Комментарии: 0
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 18 сўм 66 тийинга ошди
Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 29 ноябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3176 сўм 16 тийин этиб белгиланди. Бу 22 ноябрдаги курсга нисбатан 18 сўм 66 тийинга кўп.
2016 йил 29 ноябрдан эътиборан 1 евро қиймати 3450 сўм 86 тийин (22 ноябрдаги курсга нисбатан 97 тийин қиммат), 1 Хитой юани 460 сўм 19 тийин (22 ноябрдаги курсга нисбатан 2 сўм 32 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 49 сўм 15 тийин (22 ноябрдаги курсга нисбатан 65 тийин қиммат) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.