Наманган клублари иштирокидаги ўтиш ўйинини ЎзПФЛ Тошкентнинг «Локомотив» клубига юклаб қўя қолгани айтилди

Қўшилди: 28 ноябр 2016 10:30
Кўрилди: 415
Комментарии: 0
Наманган клублари иштирокидаги ўтиш ўйинини ЎзПФЛ Тошкентнинг «Локомотив» клубига юклаб қўя қолгани айтилди
Бугун — 28 ноябрь куни Наманганнинг «Навбаҳор» клуби Олий Лигада жон сақлаб қолиш учун вилоятдоши «Норин»га қарши «финал» ўйинида майдонга тушади. Беллашувга Тошкент шаҳри мезбонлик қилади.
«Championat.asia» нашри маълумотига кўра, бу ўйинни ўтказиш учун масъул ҳисобланган Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси барча ишни «Локомотив» клуби зиммасига юклаган. Беллашувга «темирйўлчилар»га қарашли бўлган ТТЙМИ стадиони мезбонлик қилади. Тўп олиб берувчи болалардан тортиб, учрашувнинг қолган ташкилий ишлари «Локомотив» зиммасида бўлади.
Манбада ўйинлар вақтини керагидан кўп кўчиришни одат қилган ПФЛ «финал» ўйинини ҳам Наманганга кўчирса маъқулроқ бўлиши келтириб ўтилган. Чунки «Навбаҳор» ҳам, «Норин» ҳам Наманган вилоятига қарашли жамоалар. Учрашувнинг Наманганда бўлиши ҳам ҳаражатни камроқ қиларди, ҳам у маҳаллий мухлислар кўз ўнгида бўлиб ўтарди, деб фикр берилган.
«Локомотив»га қарашли ТТЙМИ стадионидаги Наманган клублари иштирокидаги ўйин 13:00 да старт олади. Иш куни бўлган душанбада Наманган клублари иштирокидаги ўйинни Тошкентда қанча мухлис кузатиб бориши аниқ эмас. Беллашувга чипталар чиқарилгани борасида ҳам аниқ маълумот йўқ.