Бўлғуси Nokia смартфонларининг хусусиятлари ҳақида маълумот пайдо бўлди

Қўшилди: 26 ноябр 2016 11:00
Кўрилди: 645
Комментарии: 0
Бўлғуси Nokia смартфонларининг хусусиятлари ҳақида маълумот пайдо бўлди
Nokia компанияси Барселонадаги Mobile World Congress (MWC) конференцияси доирасида янги смартфонни тақдим этишга тайёрланмоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Қурилма Carl Zeiss объективи ва Qualcomm Snapdragon 820 процессорига эга бўлди. У, шунингдек, сув ва чангдан ҳимоя қилинган металл корпус билан жиҳозланади.
Смартфон 5,2 ва 5,5 дюйм диагоналли икки хил вариантда чиқарилади. Девайс Android операцион тизими бошқарувида ишлайди.
Флагманларни ишлаб чиқариш билан HMD Global корпорацияси шуғулланади.