Ҳиндистонда машҳур газланган ичимликлар таркибидан оғир металлар топилди

Қўшилди: 26 ноябр 2016 10:00
Кўрилди: 703
Комментарии: 0
Ҳиндистонда машҳур газланган ичимликлар таркибидан оғир металлар топилди
Ҳиндистондаги икки трансмиллий компания томонидан ишлаб чиқариладиган беш турдаги алкоголсиз газланган ичимликлар намуналаридан қўрғошин, кадмий ва хром топилди. Бу ҳақда, NDTV телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Текширувдан ўтказилган ичимликлар Sprite, Mountain Dew, 7 Up, Pepsi-cola ва Coca-Cola эканлиги айтилмоқда. Улар текширувчилар томонидан тасодифий тартибда танлаб олинган эди.
Соғлиқни сақлаш давлат вазири Фагган Сингх Куластенинг бу борада парламент юқори палатаси сўровига жавобан йўллаган мактубида айтилишича, ичимликлар таркибидан, юқоридаги оғир металлардан ташқари, инсонлар саломатлигига зиён етказувчи беш хил токсин ҳам топилган.
Тадқиқотлар Бутунҳиндистон гигиена ва жамоат соғлиғи институтида ўтказилди. Пластик идишлардаги ичимликлардан заҳарланиш ҳолатлари маълум бўлганидан сўнг бундай турдаги маҳсулотларни текширувдан ўтказишга қарор қилинди.