Археологлар Мисрда ёши 7300 йилни ташкил этувчи манзилгоҳни топди

Қўшилди: 24 ноябр 2016 14:30
Кўрилди: 701
Комментарии: 0
Археологлар Мисрда ёши 7300 йилни ташкил этувчи манзилгоҳни топди
Археологлар Мисрда мамлакатнинг қадимий тарихи ҳақида тасаввурларни анча кенгайтирувчи кашфиёт қилди. Нилнинг ўрта оқимидаги Сохаг вилоятида тахминан эрамиздан аввалги 5300 йилга тааллуқли манзилгоҳ ва унда яшаган мисрликлар дафн этилган жой топилди, деб ёзади «ТАСС».
У ердаги қадимий шаҳар Абидосда мастаблар — дафн этиш ҳужраларига эга бўлган кесик пирамида шаклидаги сағаналар қазиб очилган.
Миср қадимий ёдгорликлар вазирлигининг Қадимий обидалар департаменти раҳбари Маҳмуд Афифийнинг 23 ноябрь, чоршанба куни маълум қилишича, бу топилма мастаблар илк бор дунёга машҳур Саккара мажмуасида қурилганлигини шубҳа остига қўяди. Шу пайтгача Саккарада жойлашган илк мастаблар биринчи сулола даврида (эрамиздан аввалги 3000—2800 йиллар) барпо этилган деб ҳисоблаб келинган.
Археологлар Абидосда юқори мансаб эгаларининг бир-биридан шакли ва ҳатто жойлашуви ҳам фарқланувчи 15 та даҳмасини топди. Улардан баъзиларининг узунлиги 14 метрга етади.