Ravon R4 автомобилларини серияли ишлаб чиқаришга киришилди

Қўшилди: 22 ноябр 2016 21:30
Кўрилди: 675
Комментарии: 0
Ravon R4 автомобилларини серияли ишлаб чиқаришга киришилди
GM Uzbekistan тасдиқланган режаларга мувофиқ Ravon бренди остида сотувга чиқарилаётган автомобиллар моделлари сафини кенгайтиришда давом этмоқда. Бу ҳақда акциядорлик жамияти матбуот хизмати маълум қилди.
Асакадаги автозаводда МДҲ мамлакатлари бозори учун мўлжалланган Ravon R4 автомобилларини серияли ишлаб чиқаришга киришилди. Мазкур машиналарнинг биринчи туркуми Россияга юборилди. Яқин орада корхона Ҳамдўстликнинг бошқа давлатларига ҳам Ravon R4 автомобилларини жўнатишни мўлжалламоқда.
Маълумот учун, ушбу модель кўркам дизайнга эга, 1,5 литрли B-DOHC двигатели ва янги авлод автоматик трансмиссияси билан жиҳозланган. Хавфсизлик тизими ҳайдовчи ва олдинги йўловчи хавфсизлик ёстиқчалари, кучайтирилган орқа ўриндиқлар ҳамда ISOFIX болалар креслоларини мустаҳкамлаш тизими билан таъминланган.