Nokia смартфонлар бозорига 2017 йилда қайтмоқчи

Қўшилди: 20 ноябр 2016 19:00
Кўрилди: 699
Комментарии: 0
Nokia смартфонлар бозорига 2017 йилда қайтмоқчи
Финляндиянинг Nokia трансмиллий компанияси смартфонларни чиқаришга 2017 йилда қайтишни бошламоқчи. Бу ҳақда Nokia Power User янгиликлар портали компаниянинг инвесторлар учун мўлжалланган тақдимотига таяниб хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
2017 йилги режалар ҳақидаги тақдимотда «Nokia брендидаги смартфонларга қайтиш» банди ҳам мавжуд. Янги телефонлар Android платформасида чиқарилиши кутилмоқда.
Шу йил аввалроқ ҳам Nokia смартфонлар, шунингдек, планшет компьютерлари бозорига қайтишга тайёрланаётгани ҳақида маълум қилган эди. «Бренд ҳуқуқи ва интеллектуал мулкни лицензиялашга алоқадор стратегик келишувга мувофиқ, Nokia Technologies (Nokia бўлинмаларидан бири) Финляндияда яратилган янги HMD Global Oy компаниясига Nokia бренди остида телефонлар ва планшетлар ишлаб чиқиш учун эксклюзив глобал лицензияни тақдим этади», — деган эди компания ўшанда.
Nokia мобил қурилмалар сотувидан доимий равишда пул компенсацияларини қабул қилади. HMD келаси уч йил давомида Nokia маркаси остидаги маҳсулотларни дунё бозорида илгари суриш учун 500 миллион доллар инвестиция киритишни режалаштирмоқда.