Ҳиндистонда тезкор поезднинг издан чиқиши оқибатида 100 га яқин киши ҳалок бўлди

Қўшилди: 20 ноябр 2016 19:20
Кўрилди: 701
Комментарии: 0
Ҳиндистонда тезкор поезднинг издан чиқиши оқибатида 100 га яқин киши ҳалок бўлди
Ҳиндистон шимолида Индор—Патна йўналишидаги тезкор поезднинг издан чиқиши оқибатида камида 96 киши ҳалок бўлди. Яна 100 дан ортиқ киши турли жароҳат олди ва яқин орадаги тиббий муассасаларга етказилди. Бу ҳақда «РБК»хабар бермоқда.
Ҳодиса 20 ноябрь, якшанбага ўтар кечаси Уттар-Прадеш штатининг Пукраян шаҳрида рўй берди. Жами 14 та вагон издан чиқиб кетди, бунинг сабаблари ҳозирча маълум эмас.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, энг кўп қурбонлар локомотив яқинидаги икки вагонда бўлган. Ҳозирда қутқарувчилар ҳалокат жойида ишлашда давом этмоқда. Йўловчиларни вагонлар остидан чиқариб олиш учун оғир техника, жумладан, автокўтаргичлардан фойдаланилмоқда.
Бош вазир Нарендра Моди ҳалок бўлганларнинг оиласига ҳамдардлик билдирди.