Янги рейтинг: «Истиқлол»да бўладиган энг қиммат концерт дастурлари

Қўшилди: 16 ноябр 2016 11:00
Кўрилди: 851
Комментарии: 0
Янги рейтинг: «Истиқлол»да бўладиган энг қиммат концерт дастурлари
Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида концертлар мавсуми давом этмоқда. Қўшимчасига, келаси йилда бўладиган янги концерт дастурлари санаси ва тафсилотлари ҳам аста-секин маълум бўлиб бормоқда.
Журналист Феруз Муҳаммад санъат саройида бўлиб, чипталарнинг кассадаги нархлари асосида энг қиммат концертлар рейтингини тузди.
8-ўрин. «Музлик даври» театрлаштирилган қўғирчоқ театр томошаси
27—30 декабрь ҳамда 2—7 январь кунлари «Музлик даври» театрлаштирилган катта қўғирчоқ театр томошаси бўлиб ўтади. Бир кунлик дастурнинг энг арзон чиптаси 10 минг сўм, энг қиммати эса — 25 мингдан.
7-ўрин. Катта гала-концертлар
20 ноябрь куни «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним» номли катта гала-концерт бўлиб ўтади. 3 декабрда «Эстрада хонандалари иштирокида паралимпия спортчиларига бағишланган катта концерт» бўлиб ўтиши режалаштирилган. Иккала гала концертнинг ҳам чипта нархлари бир хил — энг арзон чипта 10 минг сўмдан, энг қиммати эса 60 минг сўмдан.
6-ўрин. Хонанда Қиличбек Мадалиевнинг концерт дастури
Хонанда Қиличбек Мадалиевнинг 1—2 декабрь кунлари бўладиган концерти чипталари 10 минг сўмдан 70 минг сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда.
5-ўрин. Хонанда Жасур Умиров, қизиқчи Валижон Шамсиев, «Дизайн» қизиқчилар жамоаси ва хонанда Сардор Мамадалиевнинг концерт дастурлари
Хонанда Жасур Умировнинг 14 ноябрь куни бошланган концерт дастури 16 ноябргача давом этади. Қизиқчи Валижон Шамсиевнинг концерт дастури 29—30 ноябрь кунларига режалаштирилган. 6—11 декабрь кунлари «Дизайн» қизиқчилар жамоасининг концерти бўлиб ўтади. Сардор Мамадалиевнинг концерт дастури эса 17—19 декабрь кунларига белгиланган. Мазкур концертларининг чипта нархлари бир хил — энг арзон чипта 10 минг сўмдан, қиммати — 80 минг сўмгача.
4-ўрин. Хонанда Райҳоннинг концерт дастури
Хонанда Райҳоннинг концерт дастури 20—24 февраль кунлари бўлиб ўтади. Дастурнинг энг арзон чиптаси 20 минг, энг қиммати эса 130 минг сўм қилиб белгиланган.
3-ўрин. Хонанда Шоҳруххоннинг концерти
Шоҳруххоннинг концерти 11—13 февраль кунлари бўлиб ўтади. Чипталар нархи: арзони 10 минг сўмдан, қиммати — 150 минг сўмгача.
2-ўрин. Хонанда Лоланинг концерти
Хонанда Лоланинг 21—23 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган концерти чипталари нархи — энг арзон чипта 25 минг сўм, энг қиммат чипта эса 180 минг сўмдан.
1-ўрин. Россиялик хонанда Ирина Аллегрованинг концерти
12 декабрь куни россиялик хонанда Ирина Аллегрова концерт беради. Унинг энг арзон чиптаси 100 минг сўмдан, энг қиммати эса 1,2 миллион сўмдан сотилмоқда.