Moto M смартфонининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди

Қўшилди: 10 ноябр 2016 09:00
Кўрилди: 790
Комментарии: 0
Moto M смартфонининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди
Lenovo компанияси Хитойда янги Moto M смартфонининг тақдимотини ўтказди. Кумуш ва тилла рангли металлик корпусдаги моделнинг техник тавсифи юқори бўлиши баробарида унинг нархи ҳам қиммат эмас, деб хабар қилади «Hi-Tech.Mail.ru».
Смартфоннинг кўрсаткичлари анонсдан олдинроқ маълум бўлган эди, шу боис тақдимот кутилмаган янгиликларга бой бўлмади. Фақатгина чипсет фарқланиши маълум бўлди — смартфон кутилган MediaTek Helio R10 ўрнига P15 процессорига эга бўлиб чиқди.
Бундан ташқари, Moto M Micro-USB ўрнига USB Type-C портига эга бўлди. Смартфон корпуси P2i наноқопламасига, шунингдек, ёмғир ва сув томчиларидан ҳимояга эга.
Хитойда Moto M 11 ноябрдан сотувга чиқади. Унинг нархи 1999 юанни (295 доллар) ташкил этади.
Техник тавсифЧипсет: 8 ядроли MediaTek Helio P15, 2,2 ГГц частотали, графика — Mali-T860MP2
Оператив хотира: 4 Гб
Доимий хотира: 32 Гб
Экран: 5,5 дюйм, 1920х1080 нуқта
Асосий камера: 16 Мп, фазали автофокус
Фронтал камера: 8 Мп
Аккумулятор: 3050 мА/соат, USB Type-C орқали тез қувватлантирилади
Бармоқ излари сканери: орқа қопқоқда
Акустика: Dolby Atmos
Алоқа: SIM-карта учун иккита слот, 4G LTE
Операцион дастур: Android 6.0 Marshmallow
Корпус: металл
Ранглар: кумушранг, тилларанг