Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 3120 сўмдан ошди

Қўшилди: 08 ноябр 2016 09:00
Кўрилди: 898
Комментарии: 0
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 3120 сўмдан ошди
Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 8 ноябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3120 сўм 51 тийин этиб белгиланди. Бу 1 ноябрдаги курсга нисбатан 18 сўм 33 тийинга кўп.
2016 йил 8 ноябрдан эътиборан 1 евро қиймати 3456 сўм 42 тийин (1 ноябрдаги курсга нисбатан 72 сўм 68 тийин қиммат), 1 Хитой юани 460 сўм 65 тийин (1 ноябрдаги курсга нисбатан 2 сўм 38 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 49 сўм 14 тийин (1 ноябрдаги курсга нисбатан 18 тийин арзон) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.