Олимлар умрни 60 фоизга узайтириш йўлини топди

Қўшилди: 02 ноябр 2016 13:00
Кўрилди: 827
Комментарии: 0
Олимлар умрни 60 фоизга узайтириш йўлини топди
Америкалик олимлар ўчирилиши умрни ярмидан кўпига узайтира оладиган генни топди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Генетиклар тажриба давомида Saccharomyces cerevisiae дрожжи микроорганизмлари геномини модификация қилган. Тажриба давомида олимлар генетик кодига алоҳида ўзгаришлар киритилган 4698 та модификацияланган бактерияни олишга муваффақ бўлган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, организм умри давомийлигига 238 та ген таъсир кўрсатади. Бироқ улардан фақат биттаси — LOS1’ни ўзгартириш дрожжи ҳужайралари умрини нақ 60 фоизга узайтирди.
Қайд этиш жоиз, олимлар тажрибада организмларнинг умумий умр давомийлигини эмас, балки она ҳужайра бўлиниш қобилиятини сақлаб тура оладиган даврни ҳисобга олган.