Миллий банк мижозлари картадан картага пул жўнатиш ва қабул қилиш имкониятига эга бўлди

Қўшилди: 31 октябр 2016 10:00
Кўрилди: 959
Комментарии: 0
Миллий банк мижозлари картадан картага пул жўнатиш ва қабул қилиш имкониятига эга бўлди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки пластик карталаридан фойдаланувчилар Click тизими орқали картадан картага пул жўнатиш ва қабул қилиш имконига эга бўлди. Бу ҳақда «Infocom.uz» хабар бермоқда.
Жўнатмаларни Click мобил дастури, шунингдек, USSD-топшириқлар орқали амалга ошириш мумкин.
Шу тариқа, энди картадан картага пул ўтказиш хизматидан 16 банк мижозлари фойдаланиши мумкин. Булар «Алоқабанк», «Агробанк», «Микрокредитбанк», «Равнақбанк», «Трастбанк», InFinBank, «Қишлоқ Қурилиш Банк», Universalbank, Hi-Tech Bank, UTBank, Orient Finans Bank, «Асака Банк», «Савдогарбанк», Asia Alliance Bank, «Туркистон Банк» ва Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкидир.
Бошқа банкларни ҳам ушбу тизимга улаш ишлари олиб борилмоқда.