Октябрь охирида тўй: Хонанда Райҳон иккинчи марта турмушга чиқмоқда

Қўшилди: 27 октябр 2016 13:00
Кўрилди: 1086
Комментарии: 0
Октябрь охирида тўй: Хонанда Райҳон иккинчи марта турмушга чиқмоқда
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева 29 октябрь куни иккинчи бор турмушга чиқади. MyDay’нинг «ишончли манбалар»га асосланиб хабар беришича, Райҳоннинг бўлажак турмуш ўртоғи кенг оммага таниш бўлган бошловчи Фарҳод Алимовдир.
«Ишончли манбалар берган маълумотга кўра, никоҳ ва худойи келаётган шанба куни бўлиб ўтади», — деб ёзади MyDay.
Райҳон Ғаниеванинг Йигитали Мамажонов билан турмушидан Имрон ва Ислом исмли эгизак ўғли бор. Фарҳод Алимовнинг эса Бернара, Омар ва Латифа исмли уч фарзанди бор.
Маълумот учун, Йигитали Мамажонов ва Райҳон Ғаниева 2012 йил ноябрида турмуш қурган эди, 2014 йил май ойида эса жуфтлик ўғил эгизаклар ота-онасига айланди.
2015 йил январида Райҳон ажрашишга ариза берганини эълон қилди, 2016 йил май ойида эса актёр ва хонанданинг никоҳи расман бекор қилингани маълум бўлди.