Оилавий ақлли робот яратилди

Қўшилди: 27 октябр 2016 11:00
Кўрилди: 809
Комментарии: 0
Оилавий ақлли робот яратилди
NX Robo компанияси интеллектуал функцияларга эга BIG-i роботини тақдим этди. Ускуна оиланинг яна бир аъзосига айланиши мумкин, деб таъкидлайди «Hi-Tech.Mail.ru».
Робот уй ичида кичик ғилдираклар ёрдамида юради. У оила аъзоларининг овози ва юзини танийди, уларни нотанишлардан ажратади, инсон нутқини тушунади. Шунингдек, янги робот кундалик режаларни эслатиб туриши мумкин.
BIG-i 3D-кўриш, фаол қабул қилиш ва интеллектуал дастурлаш тизимларии билан жиҳозланган. У ҳар бир буйруқни қисқа алгоритмга айлантириб, шу асосда бажаради. Масалан, унга «Ҳамма кетганидан сўнг чироқни ўчир», дейилса, у хонани барча тарк этишини кутиб туради, сўнг чироқни ўчиради.
Робот ўрганишга қодир — секин-аста у функцияларини бойитиб боради ва ахийри чинакам оила аъзосига айланади. Бундан ташқари, у «Юлдузли жанглар»даги машҳур R2D2 роботига ўхшаб кетиши билан диққатга сазовор. Унга қоғоздан либос кийдириш мумкин — бу роботнинг функцияларига таъсир ўтказмайди.