iPhone учун «портловчи» ғилоф тақдим этилди

Қўшилди: 21 октябр 2016 09:00
Кўрилди: 831
Комментарии: 0
iPhone учун «портловчи» ғилоф тақдим этилди
UNIQFIND iPhone смартфонлари учун янги ғилоф яратди. Унинг ёрдамида телефонни ёнаётган Samsung Galaxy Note 7 га айлантириш мумкин, деб хабар беради «Hi-Tech.Mail.ru».
Ғилофга аккумулятор ўт олишидан зарарланган Note 7 панели тасвирланган. Ҳаттоки Samsung логотипи қисман акс этган.
Ғилофни ва олд панель учун плёнкани 35 долларга сотиб олиш мумкин. Икки томонлик панель 25 доллар туради. Илк сотувлар ноябрь ойида бошланади. Аксессуар iPhone 5 ва ундан янгироқ моделларга тўғри келади.