2017 йилда илк робот-полициячи Дубай кўчаларида пайдо бўлади

Қўшилди: 18 октябр 2016 20:00
Кўрилди: 851
Комментарии: 0
2017 йилда илк робот-полициячи Дубай кўчаларида пайдо бўлади
Дубай полиция департаменти 2017 йилда шаҳар шароитида ишлай оладиган робот-полициячини тақдим этди.
Тақдимот 36-халқаро Форс бўғози ҳудуди ахборот технологиялари кўргазмаси GITEX Technology Week 2016 доирасида бўлиб ўтди.
Лойиҳанинг амалга оширилиш тафсилотлари маълум қилинмаган, аммо Дубай полицияси яқин тўрт йилда робот-полициячиларни оммавий ишга туширишни режалаштираётгани ҳақида хабар берди.
Маълумотларга кўра, полициячи робот айрим вазиятларда инсоннинг ўрнини эгаллашга қодир бўлади.