ОАВ: Польшада 24 нафар футбол мухлиси ҳибсга олинди

Қўшилди: 17 октябр 2016 13:00
Кўрилди: 440
Комментарии: 0
ОАВ: Польшада 24 нафар футбол мухлиси ҳибсга олинди
Польша полицияси мамлакат чемпионати доирасидаги «Лодзь» ва «Видзев» жамоалари ўртасидаги ўйинга мухлисларни киритмагани учун улар ўртасида можаро келиб чиқди. Бунинг оқибатида 24 нафар ишқибоз қўлга олинди. Бу ҳақда AP агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Видзев» клуби мухлислари «Лодзь» жамоасининг уй стадионига киришга уринганди, аммо ҳуқуқ-тартибот ходимларидан рад жавобини олганидан сўнг уларга қарата пластик буюмлар улоқтиришни бошлади.
Маълумот учун, юқорида тилга олинган икки клуб Лодзь шаҳри вакиллари саналади. Ҳар икки клуб молиявий муаммолар сабабли ўзини банкрот деб эълон қилди ва Польша чемпионатининг тўртинчи дивизионида иштирок этяпти.