Тошкент ҳайвонот боғига биринчи марта жирафа олиб келинди

Қўшилди: 11 октябр 2016 11:00
Кўрилди: 750
Комментарии: 0
Тошкент ҳайвонот боғига биринчи марта жирафа олиб келинди
Ташрифчиларнинг кўпсонли талабларига ҳамда «ходимларнинг эски орзусига» мувофиқ Тошкент ҳайвонот боғига Африка ҳайвонот дунёсининг энг машҳур намояндаларидан бири — жирафа олиб келинди. Бу ҳақда ҳайвонот боғининг расмий сайтида маълум қилинди.
«Биродар Олмаота ҳайвонот боғи бизга уч ёшли Олатов эркак жирафасини беришга рози бўлди. Унинг исми ҳайвонот боғининг расмий сайтида ўтказилган сўровнома асосида қўйилган. Унинг ота-онаси — Хон ва Грация, шунингдек, яна бир урғочи — Сулув 2003 йилда ЖАРдан олиб келинган эди. Шу йиллар давомида улар 12 фарзанд дунёга келтирди», — дейилади хабарномада.
Олатов узоқ йўлни муваффақият билан босиб ўтиб, янги ҳудудга мослашди ва эндиликда Шаҳзод исмли ходим назорати остида катта иштаҳа билан мева, сабзавот, акация ва қайрағоч шохларини тановул қилмоқда.
«Барча хоҳловчиларни ҳайвонот боғимизга ташриф буюриб, янги жониворимиз билан танишишга таклиф қиламиз», — деб мурожаат қилди ташрифчиларга ҳайвонот боғи расмийлари.