Фунт стерлинг бозорнинг Brexit юзасидан хавотирлари туфайли кескин арзонлашди

Қўшилди: 07 октябр 2016 14:30
Кўрилди: 779
Комментарии: 0
Фунт стерлинг бозорнинг Brexit юзасидан хавотирлари туфайли кескин арзонлашди
7 октябрь, жума куни Британия фунт-стерлинги Осиё бозорларида АҚШ долларига нисбатан кескин тушиб кетди, деб ёзади «Интерфакс». Бу бозор иштирокчиларининг Буюк Британиянинг Евроиттифоқда чиқиши оқибатлари юзасидан хавотири фонида кузатилди. Пасайишни, бозор иштирокчилари айтганидек, савдо роботлари кучайтирди.
Фунт-стерлинг нархи тушишига Франция президенти Франсуа Олланднинг Брюссель Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши ҳақидаги музокаралар чоғида Лондонга нисбатан қатъий позицияни эгаллаши кераклиги ҳақида сўзлари туртки берди.
Қайсидир лаҳзада фунтнинг пасайиши бир неча дақиқалар ичидаёқ 6,1 фоизга етди, яъни Британия миллий валютаси 1,2614 доллар старт нархидан 1,1841 долларгача тушиб кетди. Бу 1985 йил майидан буён кузатилган энг кам кўрсаткич ҳамда июнда, референдум натижаларидан кейин Британия валютаси 11 фоизга пасайганидан бери рекорд даражадаги пасайишдир.
Тошкент вақти билан 10:00 га келиб, курс 1,2427 долларгача чиқиб олди.