Ўзбекистонлик дзюдочилар Тошкентдаги Гран-Прининг илк кунида 7 та медални қўлга киритди

Қўшилди: 07 октябр 2016 13:30
Кўрилди: 776
Комментарии: 0
Ўзбекистонлик дзюдочилар Тошкентдаги Гран-Прининг илк кунида 7 та медални қўлга киритди
“Ўзбекистон” спорт мажмуасида дзюдо бўйича Тошкент Гран-Приси турнирига старт берилди. Кетма-кет тўртинчи маротаба Тошкентда ташкил этилаётган ушбу нуфузли мусобақада 15 та мамлакат полвонлари 7 та вазн тоифасида медаллар учун баҳсларга киришишган.
Гран-Прининг илк куни терма жамоамизга 7 та медални тақдим этди. -60 кг вазн тоифасида татамига чиққан Муҳриддин Тиловов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.
-52 вазндаги вакиламиз Диёра Келдиёрова финалгача етиб бориб, кумуш медал билан тақдирланди. -60 кг вазнда Шарофиддин Лутфуллаев, -48 кг вазнда Нодира Гулова, Муқаддас Кубеева, -52 вазн тоифасидаги Гулойим Жумабоева, -57 кг вазнда Санобар Султонова бронза медалига сазовор бўлди.
Илк кунги баҳслардан сўнг терма жамоамиз 7 та медал билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритган Россия терма жамоаси биринчи поғонадан жой олган.